Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда байроқни юк учун ёпқич сифатида ишлатган ҳайдовчи жазоланди

Labo ҳайдовчиси юкхонадаги тўсинларни ёпишда байроқни ишлатгани учун жазога тортилди.

135views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, Андижон вилоятида ҳайдовчи томонидан юклар устини тўсиш учун байроқдан ёпқич сифатида фойдаланилгани акс этган фотохабар тарқалганди. Унда Labo русумли автомашина ҳайдовчиси юкхонага ортилган юклар устини тўсиш учун Ўзбекистон байроғидан (ёпқич сифатида) фойдалангани тасвирланган.
Ушбу автомашина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли эканлиги аниқланди.
Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ушбу фуқарога нисбатан қўзғатилган иш Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судида кўриб чиқилган.
Унга кўра, ҳайдовчига МЖтКнинг 203-1-моддаси (давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.
135views0replies
0

Изоҳлар