• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 30 ноябр 2023

1 декабрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади — рўйхат

БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади.

1088
0
UzNews.uz

1 декабрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 3 фоиз миқдорда яъни 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ошади

Демак, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:

  Техник кўрик, "аптечка" — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);

•  Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);

Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

•  Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

"Қизил" дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);

Нотўғри "парковка" — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);

Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм);

• Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);

Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);

Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм);

Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм);

Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);

Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм);

Рухсатсиз "тонировка" — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);

"Тонировка"дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).

1088
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш