Ҳодиса 9 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири вақтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, инспектор электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний балиқ овлаётган шахсларни аниқлашга уринган. Ҳуқуқбузарлар қаршилик кўрсатиши натижасида Мирзо Ботиров сувга тушиб кетган.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилган. 10 сентябрь куни инспекторнинг жасади топилган.
Ҳозирда воқеанинг барча тафсилотларини ўрганиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, марҳумнинг оила аъзоларига зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қўмита маълум қилишича, Мирзо Ботиров бутун меҳнат фаолиятини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишлаган. Унинг табиатни асраш ва экологик қонунчилик талабларини таъминлаш йўлидаги хизматлари ҳамда кўрсатган жасорати муносиб баҳоланиб, инспектор «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан вафотидан сўнг тақдирланади.
Изоҳ