Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада "замхоким" мажбурий обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклагани айтилмоқда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳодисага муносабат билдирди.

205views0replies
0

Бағдод тумани ҳокимлиги

Аввалроқ, Kun.uz сайтида Бағдод тумани педагогика коллежи директори туман ҳокимининг ўринбосари томонидан калтаклангани ҳақида мақола эълон қилинди. Воқеа 14 ноябрь куни Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокимлиги йиғилишида рўй берган. Педагогика коллежининг зиммасига бу йил газета ва журналлар учун қарийб 24 млн сўм обуна режаси қўйилган. Аммо, коллеж мазкур режани бажаролмаган. Шу сабаб, ҳоким ўринбосари коллеж директорини калтаклаган. 
UzNews.uz мухбири билан суҳбатлашган туман ҳокимлиги матбуот котибининг айтишича, директор айни вақтда шифохонада даволанмоқда.
"Ҳоким ўринбосари урганини тан олмаяпти. Мен у ерда бўлмаган эдим. Шу сабаб менда аниқ маълумот йўқ. Ҳозир гувоҳлардан маълумотлар йиғаяпман", - деди у.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги профессионал таълим тизимига масъул сифатида ҳолатни ташвишли деб баҳолаб, кескин қоралади. Вазирлик ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши ва бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилиши керак деб ҳисоблайди.
"Шунингдек, вазирлик газета ва журналларга мажбурий обуна ташкил этилишига мутлақо қарши бўлиб, бундай ҳолатларга қарши кураш, олдини олиш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-талабалар ҳамда бошқа ходимлар ўртасида доимий тушунтириш ишлари олиб борилишини маълум қилади. Агар таълим муассасаларида газета-журналларга мажбурий обуна ҳолатлари аниқланса, қонун доирасида зарур чоралар кўрилиши ҳақида ҳам огоҳлантирилган.
Таълим муассасалари ўз имкониятларидан келиб чиқиб, муассасага мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида истаган ва зарур деб ҳисоблаган босма нашрларга ихтиёрий равишда обуна бўлишлари мумкин. Бунда профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва ўқувчи-талабаларни мажбурий обуна қилдириш қатъий тақиқланади", - дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.
205views0replies
0

Изоҳлар