Аввалроқ, Экологик полиция ходими М. Ботиров 9 сентябрь куни Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Инспектор рейд давомида электр қармоқдан фойдаланиб, балиқ оваётган ҳуқуқбузарларнинг қаршилигига учраган. Оқибатда у сувга тушиб кетиб, ҳалок бўлган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳайёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202, 219 ва 102-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Улар гумон қилинувчи тариқасида ушланган.
Изоҳ