• 11 766 сўм
    -17.71
  • 13 639 сўм
    -49.99
  • 140 сўм
    0.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 766 сўм
    -17.71
  • 13 639 сўм
    -49.99
  • 140 сўм
    0.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:08

Ўзбекистонда 10 ёшдан ошган аҳолининг деярли барчаси интернетдан фойдаланади — Статистика қўмитаси

Ўзбекистонда 10 ёшдан ошган аҳолининг 97,3 фоизи интернетдан фойдаланмоқда. Беш йил ичида уларнинг улуши 27 фоиздан кўпроққа ошган, мобил интернет абонентлари сони эса қарийб 59 фоизга кўпайган.

108
0
uznews.uz

Миллий статистика қўмитаси томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган танланма сўров маълумотларига кўра, 2026 йил январь–август ойларида 10 ёш ва ундан катта аҳолининг интернетдан фойдаланиш улуши 97,3 фоизни ташкил этган.

2021 йилга нисбатан ушбу кўрсаткич қарийб 27 фоизга ошган.

Йиллар кесимида интернетдан фойдаланувчилар улуши:

2021 йил — 76,6 фоиз
2022 йил — 83,9 фоиз
2023 йил — 89,0 фоиз
2024 йил — 93,3 фоиз
2025 йил — 94,6 фоиз
2026 йил (январь–август) — 97,3 фоиз.

Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мобил интернет абонентлари сони ҳам ортиб бормоқда. Агар 2021 йилда уларнинг сони 21 миллионни ташкил этган бўлса, 2026 йил бошига келиб бу кўрсаткич 33,3 миллионга етган. Бу 12,3 миллионга ёки қарийб 59 фоизга кўп дегани.

108
0

Изоҳ