Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Миллий гвардия ходими ва фуқаро жанжаллашди — видео

Жанжалга фуқаронинг пластик сув идиши ва қоғозларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги сабаб бўлган.

795views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида Миллий гвардия ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни "Сергели" деҳқон бозорида бир фуқаро қўлидаги пластик сув идиши ва қоғозларни ерга (белгиланмаган жойга) ташлаган. Натижада ушбу ҳудуддаги жамоат тартибини сақлаш учун жалб қилинган Миллий гвардия ходими фуқарони тўхтатиб, ўзини таништириб, у ташлаган чиқиндиларни йиғиштириб олишини ва белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги учун маъмурий жазо борлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ ушбу фуқаро атроф-муҳитни ифлос қилганлиги учун ўзини заррача ҳам айбдор ҳис қилмасдан, аксинча хизмат вазифасини бажараётган ходимга нисбатан қўпол муомалада бўлган.
Қолаверса, фуқаро “қўлингдан нима келади” деб, турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ходимга нисбатан фаол жисмоний қаршилик кўрсатган.
Шундан сўнг, Миллий гвардия ходими ўзини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида куч ишлатишга мажбур бўлган.
Шу вақтда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жавобгарликдан қочиш мақсадида ҳодиса жойидан кетиб қолган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахс томонидан содир этилган МЖтКнинг 91-1-моддаси (белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш), 194-1-моддаси (Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-1-моддаси (Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун қонуний чора кўриш ва уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда”,- дейилади хабарда.

795views0replies
0

Изоҳлар