Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдан Мадинага учган самолёт икки соат учиб, яна ортга қайтди

Panorama Airways самолёти техник сабабларга кўра 377 йўловчи билан бирга ортга қайтишга мажбур бўлди.

2498views0replies
0

planespotters.net / Иллюстрация

Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар қилди. 
Маҳаллий вақт билан соат 13:37 да бортида 377 йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтиш ҳақидаги қарор экипаж томонидан қабул қилинган.
2498views0replies
0

Изоҳлар