Излаш
RUUZ

Жамият

Чилонзорда 29 та кўп йиллик дарахт кесиб ташланди — видео

Пойтахт Экология бошқармаси ҳолат сабабларини очиқлади.

572views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида дарахтлар кесиб ташланаётганлиги акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, Лутфий кўчасидаги 29 та кўп йиллик "Шумтол" дарахти қуриб қолганлиги сабабли кесиб олинмоқда.
Аввалроқ, қуриган ва йўловчилар ҳаёти учун хавфли бўлган дарахтларни кесиб олиб ташлаш ва ўрнига бошқа ўсимликлар экиш бўйича мурожаатлар қилинган.
Натижада давлат инспектори ҳамда Тошкент "Ботаника боғи"нинг дарахтшунос мутахассислари томонидан дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, келиб чиқиши мумкин бўлган хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида қуриган дарахтларнинг кесилиши юзасидан белгиланган қонун ҳужжатларига асосан, рухсатнома расмийлаштирилган.
"Аҳолидан ва эколог блогерлар ҳамда журналистлардан биз олдиндан маълум қилган ушбу маълумотлар билан танишиб, айни жараёнларга холис баҳо беришларини сўраб қоламиз",- дейилади хабарда.
572views0replies
0

Изоҳлар