Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган ёш қизалоқ қутқариб қолинди

Қиз дераза панжарасидан пастга қулаган. Пастда уч нафар йигит қизни қўллари билан тутиб олишган.

327views0replies
0

zarnews.uz

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида 4 нафар 11-синф ўқувчилари йўлда кетаётиб, кўп қаватли уйнинг 4-қават деразаси панжарасида ёш қизалоқ осилиб қолганини кўриб қолишган.
Ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган, қолган уч йигит қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашган.
Шу пайт, қизалоқ пастга қулаб тушган. Йигитлар уни тутиб олишга муваффақ бўлишган.
Кейинроқ аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлиб юрган пайтда, қизалоқ эшик қулфи бузилиб қолган балконга чиқиб қолган.
Қизалоқ пешонасида кичик енгил жароҳати олган. Ҳозирда қиз ўзини яхши ҳис қиляпти.
327views0replies
0

Изоҳлар