• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:30

Ўзбекистонда туристларга тансоқчи хизмати кўрсатиш режалаштирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти туристлар, расмий делегациялар ва тадбиркорлар вакилларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида телохранитель хизматини жорий этишни таклиф қилди.

198
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар Қўриқлаш хизматида ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда хорижий ва маҳаллий туристлар хавфсизлигини таъминлаш, улар учун хавфсиз ва қулай туристик муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, туризм соҳасининг ўсиши, хорижий меҳмонлар сони кўпайиши ва туристик йўналишларнинг кенгайиши хавфсизликни таъминлашда замонавий ёндашувларни талаб қилмоқда.

Шу муносабат билан Қўриқлаш департаменти янги хизмат турларини тақдим этди. Хусусан, хорижий туристлар, расмий делегациялар, тадбиркорлар ва мамлакатга келувчи бошқа меҳмонларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш учун телохранитель хизматидан фойдаланиш таклиф этилди.

Ушбу хизмат сафар давомида шахс хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдиндан баҳолаш, ҳаракатланиш йўналиши бўйича зарур хавфсизлик чораларини ташкил этиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имконини беради.

Шунингдек, туристик объектларда техник қўриқлаш воситалари, замонавий видеокузатув тизимлари ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлардан кенгроқ фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.

Туристик йўналишлардаги хавфларни таҳлил қилиш, объектлар ва инфратузилмани ўрганиш, заруратга кўра қўриқлашни кучайтириш ҳамда тезкор алоқа ва чора кўриш механизмларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

 

198
0

Изоҳ