Излаш
RUUZ

Жамият

Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик билан содир этилган жиноятлар учун жазолар қандай ўзгармоқда — рўйхат

Қонун аёлларни аборт қилишга мажбурлаш, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва улар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатиш каби қатор жиноятлар учун жазони кучайтиради.

441views0replies
0


2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир этилган.
Эндиликда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, шунингдек болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланишини тақиқлаш ҳамда бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг рўйхатини юритиш кўзда тутилмоқда.
Қонун билан қуйидаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда:
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115-модда)
— таклиф этилмоқда: 60 млн сўмгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари,
— амалда: 15 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари); 
Номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (118, 119-моддалар)
— таклиф: 1-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш,
— амалда: 1-қисми 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш); 
Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда)
— таклиф: 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш, 3-қисми оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача қамоқ озодликдан маҳрум қилиш,
— амалда: 1-қисми 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш); 
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда)
—таклиф: 1-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; 3-қисми 8-йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, 
—амалда: 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 3-қисми 5-йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш); 
16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда)
— таклиф: 1-қисми 2 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш. 3-қисми – агар ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади,
— амалда: 1-қисми 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш); 
Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш (130-модда)
— таклиф: 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш,
— амалда: 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) 3-қисм 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
441views0replies
0

Изоҳлар