Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги ҳавонинг ифлослиги одамларга йилига 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади — House Fresh

Тошкент ҳаво сифати энг ёмон бўлган дунёдаги топ-20 та шаҳарлар орасидан жой олди.

269views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Тошкентда ҳаво сифатининг ёмонлиги аҳоли соғлигига бир йилда 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади. Бу ҳақда House Fresh халқаро жамоатчилик лойиҳасининг ҳаво сифати бўйича тадқиқотида маълум қилинган. 
Тошкент ҳаво сифати энг ёмон бўлган дунёдаги топ-20 та шаҳарлардан бири ҳисобланиб, рўйхатда 16-ўриндан жой олган. Тошкентдан кейин, 17-ўринда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри жойлашган.
Тадқиқотда келтирилишча, Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёдаги шаҳарларда ҳавонинг сифати энг ёмон бузилган. Шу тарзда билвосита «чекилган» сигаретларнинг энг кўп сони Бангладеш пойтахти Дакка аҳолисига тўғри келади — 1176 та. Шунингдек, Бағдод шаҳри ҳавонинг ифлослиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Бу шаҳар аҳолиси ёмон сифатли ҳаво туфайли ҳар йили билвосита 1009 та сигарет «чекишади».
House Fresh мазкур тадқиқотни ўтказиш учун дунё бўйлаб шаҳарлардаги PM2,5 — ўлчами 0,001 дан 2,5 микрометргача бўлган заррачаларнинг ўртача концентрацияси ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, уларни саломатликка салбий таъсир кўрсатиши бўйича йилига пассив чекиладиган сигарета эквивалент сонига айлантиришган. Бунинг учун Berkeley Earth формуласидан фойдаланилган.
269views0replies
0

Изоҳлар