Излаш
RUUZ

Жамият

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

Бу бўйича Туркманистон президенти тегишли фармон имзолади. Газ Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида берилмоқда.

1546views0replies
0

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади.
Фармон билан "Туркмангаз" давлат концернига тегишли ҳажмдаги суюлтирилган газни Ўзбекистонга ўтказиш топширилган. Хабарда айнан қанча ҳажмда газ ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда кузатилган газ билан боғлиқ муаммолар вақтида Туркманистон Ўзбекистонга 3 ойда жами 1,5 млрд куб метр табиий газ бериши юзасидан икки мамлакат ўртасида шартнома имзоланганди
Аммо, Туркманистон совуқ об-ҳаво туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан бошлаб Ўзбекистонга табиий газ экспортини вақтинча тўхтатиб, 21 январда қайта тиклаганди
1546views0replies
0

Изоҳлар