Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 9 ноябрдан мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида иситиш тизими ишга туширилади.
Шунингдек, шу санадан бошлаб кўп квартирали турар жой биноларига ҳам иссиқлик бериш бошланади. Улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Иситиш учун тўловлар иссиқлик таъминоти амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади.
Агар хонадонда иссиқлик бир маромда тақсимланмаса, аҳолига ўз уйига хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниясига мурожаат қилиш тавсия этилган. Чунки бино ичидаги иссиқлик тақсимоти ва ички тизимларнинг созлиги учун бошқарув ташкилоти масъул ҳисобланади.
Иссиқлик тармоқларида авария ҳолатлари юзага келганда, Veolia Energy Tashkent компаниясининг қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилиш мумкин:
- Call-марказ: 1347 ёки (71) 200-00-56;
- Telegram-бот: @vet_pokazaniya_bot.
Изоҳ