Ўзгидромет маълумотига кўра, 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 10–12 ноябрь кунлари эса республиканинг қолган қисмига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бунинг натижасида мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.
9–11 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. 10–11 ноябрь кунлари шимолий ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин.
9 ноябрь куни шимолий ҳудудларда, 10–12 ноябрь кунлари эса республиканинг қолган қисмида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди.
Шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида тунги ҳарорат -2…-7 даражагача тушади, кундузи эса +3…+8 даража бўлади.
Республиканинг қолган ҳудудларида тунги ҳарорат 0…+5 даража, айрим жойларда -1…-2 даража, кундузги ҳарорат эса +7…+12 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ