Жорий йилнинг 21 январь кунидан бошлаб Туркманистон Ўзбекистонга кунига 4,8 млн куб метр газ етказиб беришни тиклади. Бугунги кунда бу кўрсаткични 12,6 млн куб метрга етказди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Унга кўра, аста-секин етказиб беришнинг кунлик ҳажми 16 млн куб метргача ошади — кескин совуқ тушишидан олдин шунча газ етказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, совуқ туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан бошлаб Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган эди.