Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Нукусдаги содир бўлган портлашда қурбон бўлганлар сони 5 нафарга етди

Қутқарувчилар уй вайроналари остидан яна тўрт нафар фуқаронинг жасадини топди.

272views0replies
0

ФВВ

Aввалроқ Нукус шаҳридаги тўрт қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси оқибатида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Қидирув-қутқарув ишлари давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан бирининг жасадини топган.
Бугун, 30 январь куни эрталаб қутқарувчилар уй вайроналари остидан яна тўрт нафар аҳолининг жасадини топди. Газ портлаши қурбонлари сони 5 кишига етди.
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми (Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик) “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда айбдор шахслар доирасини аниқлаш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.
272views0replies
0

Изоҳлар