Излаш
RUUZ

Жамият

Энди тиббиётдаги коррупциявий ҳолатлар бўйича шахсан вазирга алоқага чиқиш мумкин

ССВ янги вазир Амрилло Иноятовнинг шахсий телефон рақами орқали коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

281views0replies
0

UzNews.uz

Эндиликда фуқаролар тизимдаги коррупцион ҳолатлар бўйича шахсан вазирнинг ўзига мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Амрилло Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, шу вақтга қадар "1003" ёки "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”;
— вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти ;
—  барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари;
вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган Jivo иловалари орқали мурожаатлар қабул қилинган.
281views0replies
0

Изоҳлар