• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Иқтисодиёт 25 апрел 2022

Ўзбекистон қатор халқаро ташкилотлар билан $500 миллиондан ортиқ битимлар имзолади

Маблағлар Ўзбекистонда қишлоқ тадбиркорлиги, шамол электр станциялари ва бошқа тармоқларни ривожлантиришга йўналтирилади.

1099
0
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2022 йил 19-23 апрель кунлари Ўзбекистон делегациясиянинг Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банки Гуруҳининг "Баҳорги йиғилишлари"даги иштироки бўлиб ўткди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва қатор халқаро ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик битмлари имзоланди. Жумладан,

  •  Ўзбекистон ва OPЕK халқаро жамғармаси ўртасида 100 млн доллар;
  • Ўзбекистон ва Франция ривожланиш агентлиги ўртасида 150 млн евро;
  •  Жаҳон банки билан “Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 50 млн доллар;
  •  Жаҳон банки билан "Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш (Фаза-2)" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 200 млн доллар миқдоридаги имтиёзли маблағларни ажратиш бўйича қарз битимлари имзоланди.
  • Халқаро Молия Корпорацияси билан республикада шамол станцияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича шартнома имзоланди.

Бундан ташқари, мазкур йиғилишлар доирасида 20 дан ортиқ Халқаро молиявий ташкилотлар, инвестицион банклар ва рейтинг агентликлари билан музокаралар ўтказилди.

1099
0