Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар митинг уюштиришди: болалар плакатлар кўтариб чиқишди

Тарбияланувчилар томонидан Меҳрибонлик уйининг ходимларидан бирига нисбатан эътироз кайфияти шаклланган. Воқеа жойига Болалар бўйича омбудсман, шаҳар ҳокими, ХТВ, прокуратура ва тегишли мутасаддилар келган.

1037views1replies
0

MakonTv

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 да жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар томонидан митинг уюштирилган лавҳалар акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги маълумот берди.
Аниқланишича, тарбияланувчилар мазкур тарбия муассасаси ҳамшираси З.К.ни Меҳрибонлик уйи биносига киришига қаршилик кўрсатмоқчи бўлишган. Муассасага ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари зудлик билан етиб келган ҳамда вазиятни юмшатишган.
Шунингдек, ушбу муассасага Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси ва тегишли мутасаддилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўргандилар.
Ўрганилганда муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди.
Айни дамда муҳит барқарор, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кун тартиби бўйича шуғулланмоқдалар, вазият назоратга олинган.
1037views1replies
0

Изоҳлар