• 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 1 май 2021

“Меҳр-5” операциясида олиб келинганлар “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади

Ушбу операция АҚШ ва бошқа ҳамкор давлатларнинг кўмагида амалга оширилган.

1142
0
"Дунё" АА

Кеча, Тошкент халқаро аэропортига “Меҳр-5” операцияси доирасида Сурияда террорчи гуруҳларга қўшилиб қолганларнинг оила аъзолари — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар, жами 93 киши олиб келинди.

"Дунё" Ахборот агентлигининг ёзишича, ушбу операция АҚШ ва бошқа ҳамкор давлатларнинг кўмагида амалга оширилган. Қайтарилганлар уч йилдан ортиқ вақт давомида Суриянинг “Аль-Холь” лагерида сақланган. Қайд этилишича, олиб келинганлар орасида 7 нафар етим бола — ота-онасини йўқотганлар ҳам бор.

Энди уларнинг барчаси Тошкент вилояти “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади ва тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам берилади.

1142
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш