Август ойида йўл ҳақини тўламаган 10 843 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилган. Бу кунига ўртача 350 та ҳолатни ташкил этган, дея хабар бермоқда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати.
8 сентябрга қадар эса яна 4 696 нафар йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Ушбу даврда кунига ўртача 587 та протокол расмийлаштирилган.
Шу тариқа, август ойига нисбатан кунлик аниқланган қоидабузарликлар сони 237 тага ёки қарийб 68 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан бошлаб Тошкент автобусларида йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаш талаб этилмоқда. Автобусга киришда йўл ҳақини тўламаган йўловчи чиптасиз йўловчи ҳисобланади.
Йўл ҳақини тўламаслик Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан 44 минг сўм миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Изоҳ