"Аэрофлот" авиакомпанияси ахборот тизимларидаги носозлик туфайли Москвадан учадиган 42 та рейсни бекор қилди, дея хабар берди авиакомпания Матбуот хизмати.
Бекор қилинган рейслар орасида Екатеринбург, Калининград, Минералние Води, Санкт-Петербург, Сочи, Қозон, Челябинск ва бошқа шаҳарларга парвозлар бор. Йўловчилардан Шереметьево аэропортидаги онлайн таблодаги маълумотларни кузатиб бориш сўралган.
Компания бекор қилинган рейслар 10 кун ичида қайтарилиши ёки қайта расмийлаштирилиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, йўловчилар олдиндан расмийлаштирилган юкларни қабул қилиш залидан олишлари мумкин. Аэропортдаги вақтинчалик кассалар чипталарни қайтармайди ва қайта расмийлаштирмайди.
Ҳаво ва сув транспортида қонунлар ижросини назорат қилиш бўйича Москва прокуратураси Шереметьево аэропортида "Аэрофлот" ишидаги узилиш билан боғлиқ вазият назоратга олинганини маълум қилди.
"Ҳаво ва сув транспортида қонунлар ижросини назорат қилиш бўйича Москва прокуратураси томонидан "Аэрофлот" ОАЖ ахборот тизимлари ва хизматлари ишидаги узилиш муносабати билан назорат тадбирлари ташкил этилди," - дейилади хабарда.
Шу куни "Аэрофлот" ахборот тизимларида носозлик юзага келгани хабар қилинди. Йўловчилардан аэропорт сайтлари ва ахборот таблоларидаги маълумотларни, шунингдек, баланд овозли алоқа орқали эълонларни кузатиб бориш сўралган. Компаниянинг ишонтиришича, мутахассислар парвозларнинг ишлаб чиқариш режаси учун хавфларни минималлаштириш ва хизматларнинг мунтазам ишлашини тиклаш устида ишламоқда.
Изоҳ