• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 10 июн 2024

Қашқадарёдаги сув омбори тўғонидан сув сизиб чиқиб кетди — видео

Фавқулодда вазиятлар ҳолат юзасидан маълумот берди.

3304
0
Видеодан кадр

ФВВ хабарига кўрa, 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.

Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлари олиб борилмоқда.

Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ҳурматли фуқаролар ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган", - дейилади хабарда.

3304
0