• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 август 2023

Тошкентда 63 ёшли эркак 8 ёшли қизни ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этди — видео

Гумондор эркак процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2021
0
Видеодан кадр

Ёши катта эркак вояга етмаган қизни қаршилигига қарамасдан ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида қуйидагилар аниқланди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 18:30 атрофида 1960 йилда туғилган М.И., Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафидаги йўл четида ўтирган вояга етмаган 2015 йилда туғилган Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ИИОга ариза тушмаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

2021
0