• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Сиёсат 19 апрел 2022

Афғонистондан Термизга ракеталар билан зарба берилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Президент матбуот котиби интернетда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

1492
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда террорчилик гуруҳи жангарилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракеталар билан зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Президент матбуот котиби Шерзод Асадов муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

1492
0