Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор-қидирув давомида мазкур марказнинг бир гуруҳ раҳбарлари катта ҳажмдаги бюджет маблағларини ўғирлашларига алоқадор қатор жиноятлар ҳақида маълумот олинди.
Тезкор-қидирув давомида ушбу шахслар шу каби ишлар билан шуғулланиб юрганлиги аниқланган.
-аввал 207-модда 1-қисм билан судланган, 2008-2016 йилларда Онкология маркази бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Ермичёва И.Ю;
- 2000-2016 йилларда марказ директори лавозимида ишлаган Наврузов С.;
-2009 йилдан бери марказнинг молия-иқтисод бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Нарзиев Ф.Н.
Юқорида келтирилган шахслар 504,8 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ермичёва, Наврузов ва Нарзиев шунингдек, марказ ҳаражатларини 802 млн сўмга кўпайтириб кўрсатган ҳолда, марказга тушган маблағларни камайтирганликда ва расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритганликда айбланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.