• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:10

2027 йилда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига 176 трлн сўм йўналтириш режалаштирилмоқда

2027 йилги Давлат бюджети муҳокамасида таълим ва соғлиқни сақлаш харажатларини ошириш таклиф этилди. Шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш учун қўшимча 70 трлн сўм ажратиш режалаштирилган.

73
0
uznews.uz

Президент 2027 йил учун Давлат бюджетининг мақсадли кўрсаткичлари, асосий макроиқтисодий прогнозлар ва бюджет-солиқ сиёсатининг устувор йўналишларини муҳокама қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.

Қайд этилишича, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотларни молиялаштириш учун жами қарийб 176 трлн сўм йўналтириш режалаштирилган.

Хусусан, таълим соҳасига 114,3 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган. Бу ўтган йилга нисбатан 14 трлн сўмга кўп. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 61,4 трлн сўм йўналтирилади, бу аввалги йилга нисбатан 12 трлн сўмга ортиқ.

Бундан ташқари, ҳудудлар ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтириш учун 70 трлн сўм ажратиш назарда тутилган.

Ижтимоий мажбуриятларни барқарор молиялаштириш учун мавжуд захиралар ва янги технологик омиллардан фойдаланиш орқали иқтисодиётнинг йиллик ўсишини камида 7 фоиз даражасида таъминлаш зарурлиги таъкидланган.

Шу муносабат билан келгуси йилдан иқтисодий ўсишнинг янги моделига ўтиш, ҳар бир тармоқда юқори қўшилган қиймат яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва юқори даромадли иш ўринлари сонини кўпайтириш асосий вазифалар этиб белгиланган.

73
0

Изоҳ