• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Иқтисодиёт 12 январ 2022

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини 60 фоизга қисқартирди

Афғонистон бундан норози. Ўзбекистон томони эса ҳолатни техник муаммолар билан изоҳлаган.

1177
0
UzNews.uz

Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини келишмаган ҳолда 60 фоизга қисқартирганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистон томони бу ҳолатни техник муаммолар билан изоҳлаган. Хусусан, "Талимаржон" иссиқлик электр станциясида аниқланган техник хусусиятга эга муаммолар экспорт ҳажмини қисқартирган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон расмийлари Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш яқин икки-уч кун ичида нормал ҳолатга қайтишига умид қилишини айтишган.

"Ўзбекистон томонидан электр энергияси таъминоти қисқаргани сабабли 16 та вилоятда электр таъминоти узилиб қолган", - дейилади хабарда.

1177
0