• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 11 январ 2022

Бухорода деярли 2 млрд сўмлик ёнилғи маҳсулотлари мавжуд бўлмаган фермер хўжаликларига расмийлаштирилди

“Бухоро нефть базаси” МЧЖда нефть маҳсулотларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди.

1015
0
“Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, “Бухоро нефть базаси” МЧЖда амалда белгиланган меъёрий ҳужжатларга мунтазам амал қилмаслик оқибатида 50,5 млрд сўм дебитор қарздорлик юзага келган. Ўз вақтида ундирув чоралари кўрилмагани натижасида, нефт базаси бўйича 984,7 млн сўм маблағ “умидсиз” қарзга айланиб улгурган.

Қайд этилишича, МЧЖнинг 10 та фермерга ёқилғи тарқатиш шахобчалари томонидан жами 1,8 млрд сўмлик 261,7 минг литр ёнилғи маҳсулотлари фаолияти тугатилиб бўлган фермер хўжаликларига расмийлаштирилгани ҳам аниқланди.

Шунингдек, жамиятнинг собиқ раҳбарияти ва муттасадди ходимлари томонидан 3,0 млрд сўмлик 1 595,3 минг литр нефт маҳсулотлари фермер хўжаликларига арзон нархларда расмийлаштириб жамиятга зарар келтирган.

1015
0