• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 4 январ 2022

Бухорода маст ота 18 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Уйида маст ҳолда ўғли билан жанжаллашган ота қамоққа олинган.

1342
0
UzNews.uz

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, жорий йилнинг 30 декабрь куни соат 18:30 да Ғиждувон тумани Денов маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган С.З. маст ҳолатда уйида 2004 йилда туғилган ўз ўғли У.Н. билан жанжаллашиб қолиб, жаҳлини жиловлай олмай, ўғлининг қорин соҳасига ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда У.Н. кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган оғир тан жароҳати сабаб туман касалхонасида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан С.З.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи қамоққа олинган.

1342
0