• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 12 декабр 2021

Қўйлиқда йўлни тўсган бозорчилар жазоланди

"Қўйлиқ" деҳқон бозори яқинидаги йўлни тўсганларнинг беш нафарига 5-7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

1393
0
видеодан кадр

Жорий йилнинг 9 декабрь куни "Қўйлиқ" деҳқон бозори янги қурилган Food City деҳқон бозорига кўчирилаётганлиги сабабли, фуқаролар "Қўйлиқ" улгуржи савдо бозори яқинидаги йўлнинг қатнов қисмини тўсиб, ҳаракатланаётган автомобилларни ўтказмаётгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалди. 

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати UzNews.uz'га йўлни тўсганлар жазоланганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, уларнинг 5 нафарига МЖтКнинг 195 (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ва 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш)га кўра 5-7 сутка мамурий қамоқ жазоси тайинланди.

1393
0