• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 25 ноябр 2021

МИБ 3 мингдан ортиқ фуқаро қарздорлик учун қидирувга берилганини маълум қилди

Қарздорларнинг 2 149 нафари республика ҳудудида ва 1 115 нафари эса хорижга чиқиб кетган.

1313
0
МИБ

Мажбурий ижро бюросининг раҳбари Фарруҳ Тошпўлатов йил бошидан буён 7800дан ортиқ қарздорлар қидирувга берилгани ва улардан 4,5 минг нафари топилгани ҳақида маълум қилди.

Топилган фуқаролардан умумий миқдорда 30,7 млрд сўм ундирилган. Ушбу маблағнинг 22,8 млрд сўми – бу алиментлардир.

Қайд этилишича, қолган 3 264 нафар қарздор ҳали топилмаган, уларнинг 2 149 нафари республика ҳудудида ва 1 115 нафари эса хорижга чиқиб кетган.

Бундан ташқари, Фарруҳ Тошпўлатов МИБ қарздор автомобиллар қидируви билан ҳам шуғулланаётганини маълум қилди.

Хусусан, жорий йилда 4 222 дона автомобиль қидирувга берилган ва улардан 3 073 донаси топилган. Натижада 40,5 млрд сўмлик қарздорлик ундирилган.

1313
0