• 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:58

Тошкент автобуслари ойналарининг қорайтирилиши ва электрон таблолар ишламаслиги юзасидан изоҳ берилди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус ойналарининг қорайтирилиши йўловчиларга ноқулайлик туғдираётгани ва айрим электрон ахборот таблоларининг ишламаётгани ҳақидаги мурожаатларга муносабат билдирди.

86
0
uznews.uz

Компания маълумотига кўра, автобус ойналари ёзда йўловчиларни қуёш нурларидан ҳимоя қилиш, салоннинг қизиб кетишининг олдини олиш ва кондиционер самарадорлигини ошириш мақсадида қорайтирилган.

Шу билан бирга, кечки пайт ва булутли об-ҳавода ойналарнинг қорайтирилиши ташқарини кузатишда ноқулайлик туғдириши мумкинлиги тан олинган.

Автобус салонларидаги бекатлар номини кўрсатувчи электрон таблолар ҳам мунтазам назорат қилинаётгани, аниқланган техник носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани билдирилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» жамоатчиликнинг таклиф ва эътирозлари хизмат сифатини яхшилашда инобатга олинишини маълум қилди.

86
0

Изоҳ