Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва соҳада хизматлар сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йил бошидан мамлакатга 11,6 миллион нафар хорижлик сайёҳ келган. Йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 15 миллион нафардан ортиши кутилмоқда.
Сўнгги икки йилда узоқ хорижий давлатлардан келувчи сайёҳларнинг мамлакатда бўлиш муддати ўртача 6,5 кундан 8 кунгача узайди. Тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар улуши эса 14 фоиздан 21 фоизга ошди.
Шунингдек, узоқ хориждан келган бир сайёҳнинг ўртача харажатлари ҳам 21 фоизга кўпайган.
Президент туризм соҳасида энди асосий эътиборни фақат ташрифлар сонини оширишга эмас, балки хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва туристларнинг мамлакатда кўпроқ вақт қолишини таъминлашга қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ