Наманган вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополисия тезкор гуруҳи ходимлари Поп туманидаги «Яккатут» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарёда рейд ўтказди.
Тадбир давомида мингбулоқлик А.У. ва тўрақўрғонлик А.А. тақиқланган ов усулидан фойдаланиб, жами 7 турдаги 31 дона балиқни ноқонуний тутгани аниқланди. Уларнинг 8 таси Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган Туркистон мўйловдори (шимбалик) экани тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Тўпланган материаллар ва ашёвий далиллар прокуратура органларига юборилмоқда.
Изоҳ