2026 йил 18 ноябрь куни Марказий банк бошқаруви томонидан қуйидаги тижорат банкларига исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берилди:
«Ипак Йўли» АИТБ;
«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ;
«Orient Finans» ХАТБ;
«HAYOT BANK» АЖ.
Мазкур лицензиялар Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Марказий банк фуқароларга банк хизматларидан фойдаланишдан олдин танланган банкнинг тегишли лицензияси мавжудлигини регуляторнинг расмий сайти орқали текширишни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги биринчи исломий банк фаолияти учун лицензия «Open bank» акциядорлик жамиятига берилган эди.
Изоҳ