• 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:36

Паркентда 148,5 млрд сўмлик Silver Valley туристик мажмуаси очилди

Шавкат Мирзиёев Паркент туманидаги Қумушкон қўрғонида жойлашган янги Silver Valley дам олиш мажмуаси билан танишди. 29,5 гектар майдонни эгаллаган мажмуа тўлиқ ишга туширилгач, бир кунда 2,7 минг нафаргача меҳмонни қабул қила олади.

54
0
prezident.uz

Президент матбуот хизмати маълум қилишича, умумий қиймати 148,5 млрд сўм бўлган мажмуада 120 ўринли шале услубидаги 12 та уй, меҳмонларни қабул қилиш биноси, 300 ўринли ресторан ва жами 200 ўринга мўлжалланган ўтов шаклидаги 12 та ресторан барпо этилган.

Шунингдек, ҳудудда 100 ўринли кафе-терраса ва 4 та SPA мажмуаси ташкил этилган. Меҳмонлар учун сайр хиёбони, воркаут майдончалари, зиплайн ва тюбинг аттракционлари, ёзги кинотеатр ҳамда 10 та аттракциондан иборат кўнгилочар майдонча ҳам мавжуд.

Ташриф давомида давлат раҳбари туман аҳолиси билан ҳам суҳбатлашди. Унинг таъкидлашича, аҳоли турмуш даражаси ошгани сари сифатли дам олишга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

«Агар Паркентда шундай шароитларни яратсак, оилалар фарзандлари билан бу ерга келиши мумкин. Йилдан-йилга шундай туристик мажмуалар сонини кўпайтириб борсак, сизларнинг олдингизга нафақат Тошкентдан, балки республиканинг барча ҳудудларидан меҳмонлар келади», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев қўшимча хизматлар турини кенгайтириш, сайёҳларнинг ҳудудда бўлиш муддатини узайтириш ва мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудларда замонавий туристик мажмуаларни ташкил этиш президентнинг 2026 йил 30 апрелдаги «Ҳудудларда туристик инфратузилмани жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

54
0

Изоҳ