• 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:18

Тошкент – Паркент электропоезди йўлга қўйилди: йўл ҳақи 10 минг сўм

Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Тошкент шаҳридан Паркент туманига электропоездда борди. Янги темир йўл йўналиши пойтахт ва туман ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш, туризм ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

95
0
president.uz

Лойиҳа доирасида 535,4 миллиард сўм эвазига Байқўрғон – Паркент йўналишидаги 24 километрлик электрлаштирилган темир йўл линияси қурилди. Шунингдек, битта янги бекат, учта кўприк, автомобиль йўл ўтказгичи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилди.

Тошкент ва Паркент ўртасидаги умумий масофаси 57,6 километр бўлган йўналишда олти вагонли замонавий «EP3D» электропоезди қатнамоқда. 124 миллиард сўмлик поезд 586 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

Электропоезд Тошкентдан Паркентгача бўлган масофани 1 соат 13 дақиқада босиб ўтади. Йўл ҳақи 10 минг сўм этиб белгиланган. Бу йўналишдаги такси хизмати ўртача нархидан 2,5 баробар арзон.

Янги йўналиш орқали кунига 2 минг нафаргача, йилига эса 300 минг нафар йўловчини ташиш имконияти мавжуд. Поезд вагонлари иқлим назорати тизими, USB қувватлаш нуқталари ва бепул Wi-Fi билан жиҳозланган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус шароитлар яратилган.

Президент Паркент вокзал станцияси билан танишиб, темир йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва вокзалларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шунингдек, сафар давомида Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ва маҳсулотларни қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

95
0

Изоҳ