Бугун кундузи ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20–25 даража илиқ бўлади.
Дам олиш кунлари республикада асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Шанба куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида, якшанба куни эса республиканинг шимолий ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Кечалари ҳаво ҳарорати 9–14 даража илиқ, кундуз кунлари эса 20–25 даража илиққача кўтарилади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 21 ноябрь куни республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.
Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 11–13 даража, кундуз кунлари 20–22 даража илиқ бўлади.
Изоҳ