• 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:01

Ўзбекистонда хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказлари ташкил этилади

Ватангa қайтарилиши лозим бўлган хорижий фуқаролар Ички ишлар вазирлиги махсус марказларига бир йилгача жойлаштирилиши мумкин. Бундай муассасаларни босқичма-босқич олтита ҳудудда очиш режалаштирилмоқда.

96
0
uznews.uz

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳузурида хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Бу вазирлик томонидан тайёрланган ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Режага кўра, марказ 2027 йилда Тошкент шаҳрида, 2028–2030 йилларда эса Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида босқичма-босқич очилади.

Марказларда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кеча-кундуз қабул қилиниб, рўйхатга олинади. Улар шахсий хусусиятлари ва психологик жиҳатдан ўзаро мослиги ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилади.

Шунингдек, бу ерда тиббий кўриклар ўтказилади, даволаниш ёки ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар тегишли муассасаларга юборилади. Шахси аниқланган хорижий фуқароларнинг ўз ватанига қайтарилиши ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббиёт муассасаларида хорижий фуқароларни даволаш бўйича касалликлар рўйхатини ва тиббий хизматларнинг базавий нархларини тасдиқлаш топширилиши таклиф этилган. Шунингдек, Ўзбекистонга кирувчи барча хорижий фуқаролар учун мажбурий тиббий суғурта тартибини жорий этиш кўзда тутилган.

Марказга қабул қилинган барча шахслар текширувдан ўтказилади. Бунда уларнинг шахсини аниқлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга алоқадорлигини текшириш, жиноят содир этганлик ёки бедарак йўқолганлик сабабли қидирувда эканини аниқлаш ҳамда ватанига қайтариш масалаларига эътибор қаратилади.

Шахси ва яшаш жойи аниқланган хорижий фуқароларни ўз юртига қайтариш ташкил этилади. Зарур ҳолларда йўл харажатлари маҳаллий бюджетлар ва қонунчиликда рухсат этилган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши мумкин. Жўнатишдан олдин уларга шахсий буюмлари қайтарилади ва профилактик суҳбат ўтказилади.

Лойиҳага кўра, марказда сақлашнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги керак.

96
0

Изоҳ