• 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:33

Саида Мирзиёева Туркия билан ҳар бир қўшма лойиҳани амалга оширишга кўмаклашишини билдирди

Президент Администрацияси раҳбари тадбиркорлар учун мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишини айтди. Туркия компанияларига саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.

39
0
t.me/SShMirziyoyeva

Бугун, 19 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича олий даражадаги кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз, икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан кенгаш ҳамраиси сифатида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қатнашди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Хусусан, тоғ-кон саноати ва «яшил» энергетикани ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, органик ўғитлар ишлаб чиқариш, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, мисни чуқур қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар, маиший техника ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Туркия компанияларининг маҳаллий корхоналар билан кооперациясини кенгайтириш таклиф этилди.

Туркия инвесторлари тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва фармацевтика саноатини ривожлантиришга ҳам таклиф қилинди. Бундан ташқари, Туркия банклари, инвестиция фондлари ва йирик саноат корхоналарига хусусийлаштириш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида фаол иштирок этиш таклиф этилди.

Автомобилсозлик, энергетика, сунъий интеллект, дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва банк сектори ислоҳотлари ҳам қўшма лойиҳалар учун истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистонда инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, жумладан, махсус иқтисодий зоналарда кенг имтиёзлар бериш сиёсати давом эттирилишини таъкидлади.

«Ўзбекистон томонидан кенгаш ҳамраиси сифатида инвестициявий ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлар учун ҳар қандай тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ниятидаман», — деди Саида Мирзиёева.

39
0

Изоҳ