Қайд этилишича, ҳудуднинг умумий майдони 5 гектарни ташкил этади. Шундан 17 минг квадрат метр қисми сунъий сув ҳавзаси учун ажратилган. Қолган майдонда болалар майдончалари, шийпонлар ва дам олиш зоналари жойлаштирилади.
Лойиҳада қуёш панеллари, шунингдек, сувни тозалаш ва озонлаш тизимларини ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.
Ҳозиргача қурилиш ишларининг 30 фоиздан ортиғи бажарилган. Айни пайтда конструкцияни арматуралаш ва мустаҳкамлаш, таянч деворини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ноябрь ойига қадар деворнинг қарийб 800 метр қисмини битириш ва сув ҳавзаси тубидаги тупроқни тўлиқ чиқариб кетиш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, сунъий кўл ҳудудда чанг миқдорини камайтириш, ҳавони намлантириш ва қулай микроиқлимни шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Маскан аҳоли учун сайр қилиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш имкониятини яратади.
Изоҳ