• 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:22

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараолди аҳолиси учун 3 кунлик визасиз қатновни тиклашни муҳокама қилди

18 ноябрь куни Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида чегараолди ҳудудлар аҳолиси учун уч кунгача визасиз ҳаракатланиш тартибини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

58
0
ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Шадурди Мередов билан учрашди.

Музокараларда 2004 йилдаги ҳукуматлараро келишувда назарда тутилган чегараолди ҳудудлар аҳолиси учун уч кунгача визасиз қатновни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни ташкил этиш, халқаро юк ташишни соддалаштириш ва чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни тегишли идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

58
0

Изоҳ