• 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:34

Навоийда Instagram’да машҳур бўлиш учун қўлларида «автомат» билан дрифт қилган ёшларга чора кўрилди

Автомобилларида давлат рақам белгиларини ечиб, дрифт қилган 10 нафар йигитнинг ҳаракатлари юзасидан суд қарори чиқарилди. Уларнинг бири 15 суткага маъмурий қамоққа олинди.

46
0
uznews.uz

Навоий вилоятида ижтимоий тармоқларда кузатувчилар сонини ошириш мақсадида автомобилларда дрифт қилган ёшлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2002–2004 йилларда туғилган икки нафар йигит Instagram’даги саҳифаларига автомобил пойгалари ва қурол билан боғлиқ видеоларни мунтазам жойлаб келган. Кейинчалик уларга Кармана тумани ва Навоий шаҳрида яшовчи яна саккиз нафар дрифт ишқибози қўшилган.

Гуруҳ аъзолари автомобилларининг ойналарини қорайтириб, давлат рақам белгиларини ечиб ташлаган ҳолда дрифт қилган. Уларнинг ҳаракатлари акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлган.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар давомида ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланган.

Текширувда видеоларда кўрсатилган қурол ҳақиқий эмаслиги маълум бўлган. Автомобиллар жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳолатга оид ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига тақдим этилган. Суд ёшлардан бирини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган майда безориликни содир этганликда айбдор деб топиб, 15 суткага маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Суд жараёнида йигитлардан бири ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш истагида бундай ҳаракатларга қўл урганидан афсусда эканини билдирган. Унинг айтишича, қилмиши оқибатида ишидан айрилган, автомобили эса 13 кундан бери жарима майдончасида сақланмоқда.

У бошқа ёшларни ҳам лайк ва кузатувчилар сонини кўпайтириш учун қонунбузарликларга қўл урмасликка чақирган.

46
0

Изоҳ