• 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 16:33

Ўзбекистонда 10 ойда 2 068 та Telegram-канал, бот ва гуруҳ наркотиклар тарқатгани учун блокланди

Улар қарийб 665 минг обуначига эга бўлган. Шунингдек, интернет орқали наркотик тарқатишга алоқадор 20 та онлайн наркодўкон фаолиятига чек қўйилди.

83
0
ИИ/uznews.uz

Жорий йилнинг 10 ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 14 268 та наркожиноят аниқланиб, 3 тонна 116 килограмм наркотик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди. Бу ҳақда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Аҳмедова иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Ҳисобот даврида мамлакат ҳудудида 22 та ноқонуний нарколаборатория фош этилди. Наркожиноят содир этган 9 519 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Уларнинг 3 151 нафари ёшлар, 713 нафари аёллар ва 106 нафари вояга етмаганлардир.

Шунингдек, наркожиноят содир этган талабалар сони 24 фоизга камайган.

Гиёҳвандликнинг олдини олиш мақсадида мамлакат бўйлаб 850,7 мингта тарғибот ва профилактика тадбири ўтказилди. Уларда 18,2 миллион нафар аҳоли, жумладан, 13,5 миллион нафар ёш иштирок этди.

83
0

Изоҳ