Тадбирнинг асосий мақсади тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўрнатиш, бизнесни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда замонавий молиявий ечимлар билан таништиришдан иборат бўлди.
Тадбирда кичик, ўрта ва йирик бизнес вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда махсус таклиф этилган спикерлар иштирок этди.
Учрашув давомида таниқли тадбиркор ва бизнес спикерлари Ҳусан Мамасаидов ҳамда Саидаброр Мирзааҳмедов ўз тажрибалари ва билимларини иштирокчилар билан ўртоқлашди.
Ҳусан Мамасаидов «Вақтни ва пулни бошқариш илми» мавзусидаги чиқишида вақт ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, устувор вазифаларни белгилаш, молиявий бошқарув ҳамда бизнес ривожида интизомнинг аҳамиятини ёритиб берди.
Саидаброр Мирзааҳмедов эса «Бизнесингизни AI билан самарали ривожлантириш» мавзусида сунъий интеллект технологияларидан бизнес жараёнларида фойдаланиш, иш самарадорлигини ошириш, вақт ва ресурсларни тежаш ҳамда янги имкониятларни яратиш бўйича амалий билим ва тавсияларини тақдим этди.
Тадбир доирасида Asakabank томонидан тадбиркорлик субъектлари учун таклиф этилаётган молиявий маҳсулотлар, кредит ечимлари ва бизнес эҳтиёжларига мос банк хизматлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, давлат миқёсида амалга оширилаётган TadbirkorCore лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳанинг тадбиркорлар учун кредит имкониятларини кенгайтириш, молиялаштириш жараёнларини соддалаштириш ва бизнес субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Biznes Qurultoy тадбири тадбиркорлар учун янги билимлар олиш, тажриба алмашиш, банк хизматлари билан танишиш ва истиқболли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини берди.
Asakabank тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган фаолиятини изчил давом эттиради.
Telegram: t.me/asakabank_business
Instagram: @asaka.business
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ