«SHIFO-1» дастури доирасида 400 дан ортиқ оилавий поликлиника модернизация қилинади. Шунингдек, 6 400 нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, 1 250 нафар оилавий шифокор ва 5 минг нафар ҳамшира ўқитилиб, сертификатланади.
Лойиҳа доирасида D-MED миллий рақамли соғлиқни сақлаш платформаси ҳам кенгайтирилади. Натижада 330 минг нафар катта ёшли аҳоли юрак-қон томир касалликлари хавфи бўйича скринингдан ўтказилади, 250 минг нафар беморнинг даволаниш жараёни рақамли кузатиб борилади.
Умумий қиймати 525 млн доллар бўлган дастур 2028 йил декабрига қадар амалга оширилади. Унинг 100 млн доллари Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт ассоциацияси кредити, қолган 425 млн доллари эса давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ