«Жассим бин Ҳамад» стадионида ўтган баҳсда ҳисоб 19-дақиқада Шерзод Эсанов томонидан очилди. 23-дақиқада Фирас Ал-Бурайкан мувозанатни тиклади. Бироқ 35-дақиқада Эсанов яна бир бор гол уриб, Ўзбекистонга ғалаба келтирган тўпни киритди.
Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Саудия Арабистони ҳимоячиси Али Лажами Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан майдондан четлатилди. Тўқнашувдан кейин Файзуллаев ҳам ўйинни давом эттира олмади.
Шу тариқа, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги FIFA кунларини бир ғалаба ва бир мағлубият билан якунлади. Аввалроқ жамоа Тошкентда Россия терма жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Изоҳ